Фурқат туманида 42 та давлат боғчаси фаолиятини қайта тиклади

Фарғона вилояти Фурқат туманида 2 ноябрь, душанба ҳолати бўйича Мактабгача таълим бошқармаси тасарруфидаги 50 та мактабгача таълим ташкилотидан 42 таси фаолиятини қайта тиклади. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар қилди.

Фото: «Tez News»

Хабарга кўра, коронавирус пандемияси бошланганда Фурқат туманидаги мавжуд 50 та давлат мактабгача таълим ташкилоти ўз фаолиятини вақтинча тўхтатган эди. Халқ депутатлари туман кенгаши ва туман санитария-эпидемиологик осойишталик марказининг рухсати билан 2 ноябрь, душанба кунидан жами 42 та мактабгача таълим ташкилоти қайтадан иш бошлади.

Маълум қилинишича, тумандаги 8, 16, 19, 22, 24, 32, 45, 46-давлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти тикланмаган. Қайд этилишича, тез кунларда қолган мактабгача таълим ташкилотлари ҳам иш фаолиятини бошлаши режалаштирилмоқда.

Аввалроқ Бухорода фаолиятини тиклаган нодавлат боғчалар сони салкам 400 тага етгани, Учкўприкда қиймати 2,5 миллиард сўм бўлган боғча фойдаланишга топширилгани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар