Андижонда гашиш сотишга уринган икки эркак қўлга олинди
Андижонда гиёҳвандлик моддасини сотишга уринган икки эркак қўлга олинди.
Маълум қилинишича, вилоят ИИБ ЖҚБ ҳамда Андижон шаҳар ИИО ФМБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган. Тадбир давомида Андижон шаҳрида яшовчи 43 ёшли Б.К. ҳамда унинг шериги 50 ёшли Т.А. биргаликда холис харидорга жами 1,41 грамм гашиш гиёҳвандлик моддасини 200 минг сўмга сотаётганида ушланган.
Шунингдек, фуқаро Т.А.нинг ёнидан яна 7,3 грамм гашиш ва гиёҳванд моддаларни вазнини ўлчашда фойдаланган электрон тарози топилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Андижон шаҳар ИИО ФМБ томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.