Жиззахда «Cobalt» ва «ГАЗ-31» автомобиллари тўқнашиши оқибатида ёнғин юзага келди
Жиззах вилояти Фориш тумани Учма маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан ўтган «Жиззах — Фориш — Қизилча» 4Р-36 йўлининг 85- километрида йўл транспорт ҳодисаси рўй берган. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди.
Хабарга кўра, Навоий вилояти Нурота тумани Ж.С. бошқарувидаги «Cobalt» Фориш тумани Қўлба қишлоқ фуқаролар йиғинида яшовчи З.Д. бошқарувидаги «ГАЗ-31» билан тўқнашган.
Қайд этилишича, тўқнашув оқибатида «Cobalt»да ёнғин келиб чиққан ва ушбу автомашина ҳайдовчиси Ж.С. ҳамда йўловчи Х.Г. куйиш жароҳатидан вафот этган. Худди шундай, «ГАЗ-31» ҳайдовчиси Б.Т. туман тиббиёт бирлашмасида кўрсатилган ёрдамга қарамасдан ҳаётдан кўз юмган. Мазкур автомашинада бўлган ҳайдовчининг ҳамқишлоғи йўловчи И.Э. эса бош мия ёпиқ жароҳати, бош мия чайқалиши, чап болдир суягининг ёпиқ синиши ташхиси билан шифохонанинг травматология бўлимига ётқизилган.
Ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилган.
Мавзуга доир: