2021/2022 ўқув йили якунида ўқувчилар қайси фанлардан имтиҳон топшириши маълум қилинди

Тошкент шаҳар ХТББ матбуот хизмати 2020-2021 ўқув йили якунида ўқувчилар қайси фанлардан имтиҳон топширишини маълум қилди.

Фото: kun.uz

Хабарга кўра, умумий ўрта таълим муассасаларида 2021/2022 ўқув йили якунида ўқувчилар қуйидаги фанлардан имтиҳонлар топширади:

  • 5-синфда 2 та фандан: Математика, Чет тили;
  •  6-синфда 2 та фандан: Тарих, Биология (ботаника);
  • 7-синфда 2 та фандан: Она тили ва адабиёт ҳамда 1 та танлов фани (Танлов фани сифатида Ўзбек тили/рус тили, Информатика ва ахборот технологиялари, Математика, Чет тили фанларидан 1 таси танланади);
  • 8-синфда 2 та фандан: Чет тили ҳамда 1 та танлов фани (Танлов фани сифатида Давлат ва ҳуқуқ асослари, Информатика ва ахборот технологиялари, Математика фанларидан 1 таси танланади);
  • 9-синфда 7 та фандан: Она тили ва адабиёт, Ўзбек тили/рус тили (таълим ўзбек тилидаги мактаблар учун Рус тили, таълим рус ва қардош тиллардаги мактаблар учун Ўзбек тили), Математика, Биология, Тарих, Жисмоний тарбия” ҳамда 1 та танлов фани (Танлов фани сифатида Информатика ва ахборот технологиялари, Чет тили фанларидан 1 таси танланади);
  • 10-синфда 3 та фандан: Информатика ва ахборот технологиялари, Тарих ҳамда 1 та танлов фани (Танлов фани сифатида Кимё, Биология, Математика, География фанларидан 1 таси танланади. Бунда, вариатив ўқув режа асосида таълим олган ўқувчилар ҳам ушбу танлов фанларидан бирини танлайди);
  • 11-синфда 5 та фандан: Она тили ва адабиёт, Математика, Чет тили, Ўзбек тили/рус тили (таълим ўзбек тилидаги мактаблар учун Рус тили, таълим рус ва қардош тиллардаги мактаблар учун Ўзбек тили) ҳамда 1 та танлов фани (Танлов фани сифатида Кимё, Биология, Информатика ва ахборот технологиялари, Физика фанларидан 1 таси танланади. Бунда, вариатив ўқув режа асосида таълим олган ўқувчилар ҳам ушбу танлов фанларидан бирини танлайди).

Аввалроқ, 2021/2022 ўқув йилидан икки ОТМда янги факультет очилади деб хабар қилган эдик.

Янгиликлар