2021/2022 ўқув йилидан икки ОТМда янги факультет очилади

2 та ОТМда маданий мерос объектларини асраш факультети очилади.

Фото: norma.uz

Хабарга кўра, 2021/2022 ўқув йилидан:

  • Тошкент архитектура-қурилиш институти ва Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институтида маданий мерос объектларини асраш факультетлари;
  • Бухоро архитектура ва қурилиш коллежида Маданий мерос объектларини асраш йўналиши очилади.

Қайд этилишича, 2021 йил давомида моддий маданий мерос объектлари, музей, спорт мажмуалари ва бошқа намойиш объектларида электрон тўлов, турникет (лазер-датчикли) ва видео қайд қилиш мосламаларини ўрнатишни, кириш билетларини олдиндан сотиб олишни назарда тутувчи ягона марказлашган электрон тизим жорий этилади.

Шунингдек, Маданият вазирлигининг моддий маданий мерос соҳасидаги ЮНEСКО билан ишлаш ҳамда музейлар ва кутубхоналарни ривожлантириш билан боғлиқ вазифа ва функциялари Туризм ва спорт вазирлиги ҳамда Маданий мерос агентлигига ўтказилди.

Таъкидланишича, 1 сентябрга қадар мазкур тизим намуна сифатида Самарқанд шаҳрида йўлга қўйилади.

Янгиликлар