Иштихонда 2020 йилда нечта кўчага ном қўйилгани маълум бўлди
Самарқанд вилояти Иштихон туманида 2020 йилнинг 9 ойи давомида 743 та кўча номсиз кўчага ном берилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати «Tez News»га хабар берди.
Маълум қилинишича, туманда давлат тили қоидаларига риоя этишга доир масалалар юзасидан мавжуд географик объектлар тўлиқ хатловдан ўтказилган. Хатлов натижаларига кўра, туман бўйича 1081 та географик объектларнинг рўйхати шакллантирилган.
«Жорий йилнинг 9 ойи давомида туман бўйича 743 та номсиз кўчалар қонунчиликда белгиланган тартибда номланиб, туман кенгашининг қарори билан тасдиқланди. Еттита бир ҳудуд доирасида такрорланадиган кўчаларнинг бештаси бошқа номларга ўзгатирилди. Қонун талабларига жавоб бермайдиган 3 та кўчанинг номи аҳоли билан келишилган ҳолда бошқача номланди», — дейди туман ҳокимининг маслаҳатчиси Сирожиддин Мирзаев.
Бундан ташқари, туманда 921 та қишлоқ, маҳалла, аҳоли пункти, кўча, майдон ва хиёбонларнинг номи ёзилган пешлавҳалар йўқлиги аниқланган. Шундан 327 тасига лотин алифбосига асосланган ўзбек тилида пешлавҳалар ўрнатилган.
Аввалроқ Самарқанд кўчаларидаги реклама баннерлари чет тилидаги ёзувлардан тозалангани ҳақида хабар қилинган эди. Шунингдек, Наманганда кўчалардаги реклама баннерлари ўзбек тилида ёзилишини тарғиб қилиш бўйича тадбир ўтказилгани маълум қилинганди.