Наманганда кўчалардаги реклама баннерлари ўзбек тилида ёзилишини тарғиб қилиш бўйича тадбир ўтказилди (видео)

Наманган вилоятида кўчалардаги реклама баннерлари ва панолар ўзбек тилида ёзилишини тарғиб қилиш бўйича тадбир ўтказилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, вилоятдаги реклама баннерларини ишлаб чиқарувчи тадбиркорларга ишлаб чиқарилаётган реклама баннерлари лотин алифбосида бўлиши ва давлат тили қонун-қоидаларига риоя этилиши таъминлаш ҳақида огоҳлантириш хатлари берилган.

Шунингдек, географик объектларнинг номларида такрорланиш ҳолатлари бўлган ва қонунга зид бўлган кўча номларини ўзгартириш бўйича таклифлар берилган.

Кадр: Telegram

Қайд этилишича, вилоят ҳудудида 358 та ҳар хил турдаги реклама конструкцияларидан 257 тасида қарор талабларига мос келмайдиган реклама баннерлари илинган. Ушбу ҳолат бўйича мутасаддиларга огоҳлантириш юборилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Нурободда ўзбек тили қоидаларига риоя қилинмаган реклама баннерлари олиб ташлангани маълум қилинган эди. Кейинчалик Самарқанд кўчаларидаги реклама баннерлари чет тилидаги ёзувлардан тозалангани ҳақида хабар берилди.

Янгиликлар