Ливан миллий ахборот агентлигига кўра, Исроил снарядлари жанубий чегарадаги турли ҳудудларга тушган. «Ҳизбуллоҳ» ўз баёнотида Ливан-Исроил чегарасидаги баҳсли Shebaа фермалари ҳудудида Исроил армияси қўмондонлик пунктига ҳужум қилиш учун портловчи моддалар ўрнатилган иккита дрондан фойдаланганини айтган.

Ҳизбуллоҳнинг айтишича, «катта миқдорда портловчи моддалар» юкланган дронлар Shebaа фермаси ҳудудидаги Исроил баталон қароргоҳига ҳужум қилган ва уларнинг нишонларини урган.