Йонас Аструп Ўзбекистоннинг мажбурий меҳнатга барҳам бериш борасидаги ютуқлари ҳақида фикр билдирди
Халқаро меҳнат ташкилотининг (ХМТ) катта техник маслаҳатчиси Йонас Аструп Ўзбекистоннинг мажбурий меҳнатга барҳам бериш борасидаги ютуқлари ҳақида фикр билдирди.
Аструп ўзининг Twitter’даги саҳифасида Ўзбекистонда мажбурий меҳнат йўқолиб бораётганини таъкидлаб, пост қолдирди.
«Ўзбекистон мажбурий меҳнат билан курашда ғалаба қозонмоқда! ХМТ, Жаҳон банки, Европа Иттифоқи, Швейцария ва АҚШ давлат департаменти ўзбек ҳукуматининг мажбурий меҳнатга қарши қисқа рақамли ишонч телефонлари каби самарали қарорини фаҳр билан қуллаб-қувватлайди», — дейди Аструп.
Твитда, шунингдек, меҳнат ҳуқуқлари бузилган ҳолатда Давлат инспекциясининг сайти dmi.mehnat.uz, 1176 қисқа рақами ёки @mehnathuquqbot Telegram-ботига мурожаат қилиш кераклиги ёзилган.
Аввалроқ Фарғона ҳокими боланинг бўш вақтида ота-онасига ёрдам бериши мажбурий меҳнат эмас, деб таъкидлагани ҳақда хабар берилган эди.