Катта экранда нима гап?

Айни дамда юртимиз кинотеатрларида бир қатор қизиқарли ўзбек фильмлари намойиши бошланган. Биринчиси, шоир ва етук ижодкор ҳаёти ҳақида ҳикоя қилувчи «Муқимий» фильми бўлса, иккинчиси тарихий-фантастик жанрдаги «Ҳайрат» драмаси. Шунингдек, «Орзулар қанотида» мюзикли ҳам куни кеча премьера қилиниб, кенг томошабинлар эътиборига ҳавола этилди.

Кинематография агентлиги томонидан тақдим этилаётган уччала фильм ҳам эътиборга молик. «Ҳайрат»да Бобур Йўлдошев ва ўзбек киносининг сўнгги порлаган актрисаларидан Феруза Саидова. Бу режиссёр Зулфиқор Мусоқовнинг навбатдаги иши. Тарихий жанрдаги «Муқимий» фильмига режиссёр Фотиҳ Жалолов янги номлар билан бирга Адиз Ражабовни жалб этган. «Орзулар қанотида» комедиясида эса тажрибали ва ўзига хос Фарҳод Абдуллаев, Севара Солиева ва Муҳаммадсоли Юсуповларни кўриш мумкин.


Шу билан бирга яқин кунларда ўзбек ва қозоқ халқларининг қадимий дўстлиги ҳақида сўзловчи «Мерос» ва Ҳамид Олимжон ва Зулфияга бағишланган «Муҳаббат баҳори» фильмлари премьераси ҳам кутилмоқда. Сўнгги пайтлар анчагина овоз чиқаришга улгурган «Мен террорчи эмасман» блокбастери ҳам кинотеатрларда намойиш этилгани йўқ. Уни ҳам кутиб қоламиз. Ҳозирча эса юқоридаги уч фильмни кинотеатрга тушиб томоша қилиш имкони мавжуд.

 

Кинотеатрлардаги сеанслар

реклама ҳуқуқи асосида

Янгиликлар