Наманганда «Malibu» ҳайдовчиси велосипедчини уриб юборди
11 апрель куни соат 01:00 ларда фуқаро Косонсой-Наманган йўлининг 28километрида «Malibu» ҳайдовчиси велосипедчини уриб юборган. Бу ҳақда вилояти ИИБ ахборот хизмати маълум қилди.
Маълум қилинишича, Наманганда фуқаро «Malibu-2» русумли автомашинасини бошқариб бораётиб, вилосипедчини уриб юборган ва ҳодиса жойидан кетиб қолган.
Таъкдланишича, велосипеддан йиқилган фуқаро ҳушсиз холда Косонсой тумани тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган.
Қайд этилишича, автомашина жарима майдонига тортилган ва ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми ва 117- моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Аввалроқ, Фарғонада «Lacetti» ҳайдовчиси велосипедчини уриб юборган эди.