Фарғонада «Lacetti» ҳайдовчиси велосипедчини уриб юборди

Фарғонада «Lacetti» велосипедчини уриб юбориши оқибатида жабрланувчи шифохонада вафот этган. Бу ҳақда «Дарё» хабар қилмоқда.

Фото: «Дарё»

Хабарга кўра, 8 апрель куни фуқаро Н.Ё. бошқарувидаги «Lacetti» Тошкент кўчасида кетаётиб, йўлнинг қатнов қисмини велосипедда кесиб ўтаётган фуқаро А.Б.ни уриб юбориши оқибатида А.Б. тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган.

Ҳолат юзасидан туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Фото: «Дарё»

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Мавзуга доир: 

Янгиликлар