Наманганда юк машинаси пиёдани уриб юборди: фуқаро вафот этган

9 март куни соат 05:30 ларда А-373 Тошкент-Ўш йўлининг 279 километрида ЙТҲ юз берган. Бу ҳақда Наманган вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар қилди.

Фото: вилоят ИИБ ахборот хизмати

Хабарга кўра, ISUZU русумли юк автомашинани бошқариб кетаётган ҳайдовчи ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлни кесиб ўтаётган фуқарони уриб юборган.

Қайт этилишича, ҳодиса оқибатида пиёда тан жароҳати олган ва шифохонада вафот этган.

Ҳолат бўйича Поп туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Мавзуга доир:

Янгиликлар