МИБ Ангрен ва Нурафшонда қарздор оталардан алимент пулини ундириб берди
Мажбурий ижро бюроси Тошкент вилояти Ангрен ва Нурафшон шаҳарларида қарздор оталардан алимент пулини ундириб берди. Бу ҳақда Мажбурий ижро бюроси ахборот хизмати «Tez News»га хабар берди.
Хабарга кўра, Мажбурий ижро бюроси Ангрен шаҳар бўлими томонидан қарздор С.Абдуғаниевдан ундирувчи Г.Абдуғаниева фойдасига 1 нафар фарзанди таьминоти учун 18 704 000 сўм алимент қарзи ундирилиб, тилхат асосида ундирувчига топширилган.
Шу каби ундирув вилоятнинг Нурафшон шаҳар бўлимида ҳам амалга оширилган. Бу ерда ҳам давлат ижрочилари томонидан иш юритувидаги фуқаролик ишлари бўйича Ўрта Чирчиқ туманлараро судининг ижро ҳужжатига асосан қарздор Ш.Бегматовдан ундирувчи Ю.Хаитова фойдасига 1 нафар вояга етмаган фарзанди таъминоти учун жами бўлиб 9 244 544 сўмлик алимент пуллари, яъни 2020 йилнинг октябрь ойига қадар алиментдан бўлган қарздорликлар тўлиқ ундириб берилган.
Аввалроқ Олтинкўлда 12 миллион сўмдан ортиқ алиментни тўламаган ота 15 суткага қамалгани, Андижонда қарздор ота қарийб 6 миллион сўм алимент тўлагани хабар қилинган эди.