SpaceX компанияси ишлаб чиққан фазовий кема синовдан муваффақиятли ўтди — видео

5 май куни Илон Маскнинг «SpaceX» компанияси ишлаб чиққан кўп марталик парвозларга мўлжалланган фазовий кема — «Starship» прототипи синовдан муваффақиятли ўтди. Бу ҳақда компаниянинг YouTube-каналига асосланиб Xabar.uz маълум қилмоқда.

Хабарга кўра, «Starship»нинг ушбу прототипига «SN15» ишчи номи берилган. Кема 10 километр баландликка учиб, деярли 6 дақиқалик парвоздан сўнг қайтиб келиб юмшоқ қўнишни амалга оширган.

Қайд этилишича, олдинги уринишларнинг барчаси омадсиз тугаган эди.

Аққалроқ, SpaceX навбатдаги сунъий йўлдошни фазога учирди деб хабар берган эдик.

Янгиликлар