Наманган шаҳрида қиймати 46,8 млн сўм бўлган балиқчилик комплекси ташкил этилди

Наманган шаҳри «Тўқувчи» маҳалласида 46,8 миллион сўм бўлган балиқчилик комплекси ташкил этилди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Наманган шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

Маълум қилинишича, Наманган шаҳрининг 1-сектор ҳудудидаги «Тўқувчи» маҳалласида «Анварбек балиқлари» кооперативи ташкил этилган. Мазкур кооперативда 21 та кам таъминланган оилани иш билан таъминлаш режалаштирилган.

Фото: Наманган шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

Хабарга кўра, комплекс ташкил этилиши учун субсидия ҳисобидан 46,8 миллион сўм маблағ ўзлаштирилган. Шунингдек, комплексдаги ишларни 2020 йил якунига қадар якунлаш кўзда тутилган.

Фото: Наманган шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

Таъкидланишича, ҳозирда сектор раҳбарлари ҳамда бандлик маркази ходимлари мазкур комплекс ҳудудини кўздан кечириб, йўл қўйилган хатоларни аниқлаган. Бундан ташқари, аниқланган хатоларни бартараф этиш учун кўрсатмалар берилган.

Фото: Наманган шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

Аввалроқ Наманганда чорвачилик ва балиқчилик йўналишларида кластерлар ташкил этилиши ҳақида хабар берилган эди. Шунингдек, Булунғурда қиймати 30 миллиард сўмдан ортиқ бўлган балиқчилик лойиҳаси амалга оширилиши ҳамда Самарқанд шаҳрида олимлар икки паллали моллюскалар етиштириш устида иш бошлагани маълум қилинганди.

Янгиликлар