Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати +23 даражагача кўтарилади
Ўзгидромет хабарига кўра, бугун ва дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди.
Ҳаво ҳароратининг аста-секин кўтарилиши давом этади. Бугун кундузи ҳарорат +15…+18 даражагача кўтарилади, шанба кунига келиб +17…+20 даражагача, якшанба куни эса +20…+23 даражагача кўтарилади. Ҳарорат кечаси +5…+10 даража илиқ бўлади.
Шамол шарқдан соатига 7-12 м/с тезликда эсади. Бугун кундузи баъзи жойларда шамол тезлиги соатига 15-20 м/с гача кучаяди.
Пойтахтда 24-26 ноябрь кунлари ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечалари +7…+9 даража, кундузи 24 ноябрда +15…+17 даража, 25 ноябрда +16…+18 даража, 26 ноябрда +19…+21 даража атрофида бўлади.




