Ўзбекистон халқ шоири Омон Матжон 77 ёшида вафот этди

Ўзбекистон халқ шоири, Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Омон Матжон 28 октябрдан 29 октябрга ўтар кечаси 77 ёшида Тошкент шаҳрида вафот этди. Бу ҳақда Ёзувчилар уюшмаси матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Ёзувчилар уюшмаси матбуот хизмати

Қайд этилишича, Омон Матжон 1943 йилда Хоразм вилоятининг Гурлан туманида туғилган. У ўрта мактабни тугатгач, Самарқанд давлат университетига ўқишга кирган. 1969—2002 йиллар мобайнида Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриётида муҳаррир, бўлим бошлиғи, «Ёшлик» журналида бош муҳаррир, «Чўлпон» нашриётида директор бўлиб ишлаган.

Шоирнинг «Очиқ деразалар», «Карвон қўнғироғи», «Қуёш соати», «Драматик достонлар», «Ёнаётган дарахт», «Ярадор чақмоқ» каби йигирмага яқин шеърий тўплами мавжуд. Унинг 2000 йилда «Авесто»нинг 2700 йиллигига бағишланган «Ардахива» асари чоп этилган. Ўзбекистон халқ шоири Омон Матжон Республика Давлат мукофотига сазовор бўлган.

Аввалроқ Ёзувчи Эврил Турон 80 ёшда вафот этгани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар