Ўзбекистон туманида 8 та давлат боғчаси фаолиятини қайта тиклади

Фарғона вилояти Ўзбекистон туманида 28 октябрдан 8 та мактабгача таълим ташкилоти қайтадан иш бошлади. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Ўзбекистон туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Маълум қилинишича, боғчалар фаолияти тикланиши Халқ депутатлари Ўзбекистон тумани кенгаши ва туман санитария-эпидемиологик осойишталик марказининг рухсати билан амалга оширилди.

Фото: Ўзбекистон туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Коронавирус пандемияси бошланган даврда Ўзбекистон туманидаги мавжуд 59 та давлат мактабгача таълим ташкилоти ўз фаолиятини вақтинча тўхтатган эди. Жумладан, карантин қоидаларига тўла риоя қилинган, дея хулоса қилинган 1, 3, 4, 7, 9, 11, 27 ва 40-давлат мактабгача таълим ташкилотлари болаларни қабул қилган.

Фото: Ўзбекистон туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Шунингдек, 1—10 ноябрь кунлари оралиғида қолган 51 та боғча ҳам иш фаолиятини бошлаши режалаштирилган.

Аввалроқ Бухорода фаолиятини тиклаган нодавлат боғчалар сони салкам 400 тага етгани, Булунғурда 2 миллиард сўмга таъмирланган боғча фойдаланишга топширилгани маълум қилинганди.

Янгиликлар