Ўзбекистонда 2021 йил учун мол-мулкни ижарага берувчи жисмоний шахсларга ижара тўловининг энг кам ставкалари белгиланди

Ўзбекистонда 2021 йил учун мол-мулкни ижарага берувчи жисмоний шахсларга ижара тўловининг энг кам ставкалари белгиланди. Ушбу маълумот «2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги қонун лойиҳасида акс этган. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар қилди.

Мазкур қонунга биноан, Тошкентда 2021 йилда турар жой бинолари учун ижаранинг энг кам ставкаси 1 квадрат метр учун ойига 14 минг сўмни ташкил қилиши кутилмоқда. Шунингдек, вилоят марказлари ва Нукус шаҳрида — 8,5 минг сўм, бошқа аҳоли пунктларида — 4 минг сўм миқдорида белгиланган. Ушбу ставкалар 2020 йил учун мос равишда 12, 7,5 ва 3,5 минг сўмни ташкил этади.

Қонунга асосан, пойтахтда турар жой бўлмаган кўчмас мулкни ижарага беришнинг минимал ставкаси 1 квадрат метр учун ойига 29 минг сўмни ташкил этади. Ушбу ставка вилоят марказлари ва Нукусда — 17 минг сўм, бошқа аҳоли пунктларида — 7,5 минг сўмга тўғри келади. Нотурар жой бўлмаган объектларга 2020 йилда минимал ставкалари мос равишда 25, 15 ва 6,5 минг сўмни ташкил этади.

Aввалроқ Ўзбекистон аҳолисининг неча фоизи табиий газ билан таъминлангани ҳамда Ўзбекистонда айрим транспорт воситаларидан 2022 йил охирига қадар утилизация йиғими ундирилмаслиги ҳақида хабар қилинганди.

Янгиликлар