Ўзбекистонда бир кечада 267 кишида коронавирус аниқланди

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 5 август соат 10:30 ҳолатига кўра, 27 314 (+267) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Янги касалланган беморларнинг

  • 125 нафари Тошкент вилоятида;
  • 84 нафари Тошкент шаҳрида;
  • 39 нафари Бухоро вилоятида;
  • 12 нафари Қашқадарё вилоятида;
  • 7 нафари Навоий вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Айни пайтда мамлакатда 18 051 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаро (66 фоиз) соғайган.

Ҳозирда 9096 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 619 нафари оғир, 208 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Янгиликлар