Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 25 минг кишидан ошди

Ўзбекистонда 2 август соат 10:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 257 кишига ошиб, 25 040 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, янги касалланиш ҳолатларининг 103 нафари Самарқанд вилояти, 99 нафари Тошкент шаҳрида, 18 нафари Сирдарё вилоятида, 14 нафари Қашқадарё вилоятида, 9 нафари Навоий вилоятида, 5 нафари Наманган вилоятида, яна 5 нафари Фарғона вилоятида ҳамда 4 нафари Қорақалпоғистон Республикасида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Aйни пайтга қадар Ўзбекистонда 15 299 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (61 фоиз) соғайган. Ҳозирда 9592 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 592 нафари оғир, 185 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Aввалроқ Тошкентда коронавирусга чалинган 46 ва 58 ёшли беморлар ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этгани ҳақда хабар берилганди.

Янгиликлар