Ўзбекистонда қандай турдаги товарлар мажбурий маркировкаланиши маълум қилинди

Вазирлар Маҳкамасининг 20 ноябрь куни қабул қилинган «Aйрим турдаги маҳсулотларни мажбурий рақамли маркировкалаш тизимини жорий этиш тўғрисида»ги қарорида мажбурий маркировкаланадиган товарлар рўйхати тасдиқланди. Бу ҳақда «Norma» хабар қилди.

Foto: «Газета.uz»

Бундай товарлар рўйхатидан тамаки маҳсулотлари, алкоголли ичимликлар (пиводан ташқари), пиво маҳсулотлари, дори воситалари ва тиббиёт воситалари, сув ва алкоголсиз ичимликлар, маиший техника воситалари ўрин олган.

Фото: «Huquqiy axborot»

Шунингдек, қарор билан Давлат солиқ қўмитасига қуйидагиларни ишлаб чиқиш топширилган:

  • 10 декабрга қадар алкоголь ва тамаки маҳсулотларини маркировкалаш ва кузатиш тартиби тўғрисидаги низомни;
  • 2021 йил 30 декабрга қадар тажриба лойиҳаси якунларига кўра бошқа товарларни маркировкалаш ва кузатиш тартиби тўғрисидаги низомни.
  • 2021 йил 1 мартдан бошлаб маркировка қилинмаган алкоголь ва тамаки маҳсулотларини Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш тақиқланади.

Қарорга мувофиқ, қуйидагилар «Asl belgisi» МАТнинг асосий вазифалари этиб белгиланди:

  • маҳсулот айланмаси юзасидан барча босқичларни рўйхатдан ўтказиш орқали идентификация воситалари ёрдамида маркировка қилиниши лозим бўлган маҳсулотлар айланмаси тўғрисидаги маълумотларни йиғиш ва қайта ишлашни автоматлаштириш;
  • маълумотларни сақлаш, олиш, ўтказиш, тарқатиш, қайта ишлаш, нашр этиш, фойдаланиш жараёнида «Asl belgisi» МАТда талаблар белгилаш орқали сақланадиган маълумотларнинг чекланганлигини таъминлаш.

Таъкидланишича, Давлат солиқ қўмитасига Aхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда 2020 йил 1 декабрга қадар «Asl belgisi» маҳсулотларни маркировкалаш ва кузатиб бориш миллий ахборот тизимини (МAТ) жорий қилиш топширилган:

  • айрим турдаги маҳсулотларни мажбурий маркировкалаш соҳасида ДХШ лойиҳаси концепциясини давлат-хусусий шериклик соҳасидаги ваколатли давлат органига кўриб чиқиш учун бир ҳафта муддатда тақдим этиш;
  • айрим товар позицияларини маркировкалаш юзасидан жорий қилинган тажриба натижаларини ҳисобга олган ҳолда «Asl belgisi» МАТни ишлаб чиқиш, ундан фойдаланиш ва унга техник хизмат кўрсатиш учун «CПРТ Турон» МЧЖ билан биргаликда тўғридан-тўғри музокаралар асосида ДХШ битимини тузиш топширилган.

Қарор қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 21 ноябрдан кучга кирган.

Эслатиб ўтамиз, Бухорода 2020 йил охирига қадар алкоголь маҳсулотлари билан чакана савдо қилувчилардан олинадиган 1,6 миллиард сўм уларнинг ўзида қолдирилиши хабар қилинган.

Янгиликлар