Ўзбекистонда яна 239 кишида коронавирус аниқланди

Ўзбекистонда 5 август соат 23:30 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 239 кишига ошиб, 27 793 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, янги касалланиш ҳолатларининг барчаси — 239 нафари Тошкент шаҳрида тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Aйни пайтга қадар Ўзбекистонда 18 783 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (67 фоиз) соғайган. Ҳозирда 8839 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Aввалроқ Тошкентда коронавирусга чалинган 38 ёшли ва 77 ёшли икки нафар эркак вафот этгани хабар қилинганди.

Янгиликлар