Тошкент метрополитени «Ўзбекистон темир йўллари» таркибидан чиқариб ташланади

Тошкент метрополитени «Ўзбекистон темир йўллари» таркибидан чиқариб ташланади. Бу ҳақда Repost.uz хабар берди.

Транспорт вазирлиги жамоат транспортини ривожлантириш лойиҳаларини амалга оширувчи Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси негизида Тошкент шаҳар транспорт бош бошқармасини ташкил этишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда президентнинг «Тошкент шаҳар транспорти соҳасида бошқарув тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида»ги фармони лойиҳасида айтилган.

Берилган маълумотга кўра, Ўзбекистонда тезюрар автобус йўналишлари (BRT) ташкил этилиб, шунингдек, метрони жамоат транспортининг асосий турига айлантириш бўйича ривожланиш дастурлари ишлаб чиқилмоқда. Бошқарма вазифаларига транспорт ва йўл инфратузилмасини ривожлантириш бўйича шаҳар дастурларини ишлаб чиқиш, тўхташ жойлари, шунингдек, ушбу механизмларни амалга ошириш киради.

Айтилишича, Давлат активларини бошқариш агентлиги «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ва Транспорт вазирлиги билан биргаликда «Тошкент метрополитени» УКни «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ташкилий тузилмасидан чиқарган ҳолда, баланс қийматида ўрнатилган тартибда Бошқарма муассислигида унинг ташкилий тузилмасига киритилиши таъминланади.

Ушбу лойиҳа асосида Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Тошкент шаҳар транспорт бош бошқармасининг ташкилий тузилмаси тасдиқланади.

Янгиликлар