Зангиотада юк автомашинаси ҳайдовчиларига қалбаки 1 400 доллар берган фуқаро ушланди
Зангиота туманида юк автомашинаси ҳайдовчиларига қалбаки 1 400 доллар берган фуқаро ушланди.
Маълум қилинишича. Зангиота туманида фуқаро Ҳ.А. Россиядан ёғоч маҳсулотини олиб келиб берган юк автомашинаси ҳайдовчилари У.Д. ва С.Н.га хизмат ҳақи учун 14 дона 100 АҚШ долларлик қалбаки купюраларни берганлиги аниқланди. Ушбу қалбаки пуллар ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.