Қамчиқда «Nexia» йўл четидаги хандаққа тушиб кетди

Қамчиқ довонининг Тошкент–водий йўналишида ҳаракатланган «Nexia» русумли автомашина ҳайдовчининг бошқарувни йўқотиши оқибатида йўл четидаги хандаққа (кювет) тушиб кетди.

Маълум бўлишича, ҳолат 17 январь куни соат 12:35 да содир бўлган. Автомашина ичида ҳайдовчининг ўзи бўлиб, жароҳат олмаган. Воқеа жойига зудлик билан Қамчиқ махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармаси қутқарувчилари «Камаз» русумли техника ёрдамида хандақдаги автоуловни чиқариб олган.

Янгиликлар