Қашқадарёда 3 кишини яшин урди
Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманида 3 нафар фуқарони яшин уриб, улардан бири вафот этди.

Маълум бўлишича, 9 март куни соат 11:45 да туманнинг Откамар МФЙда ноқулай об-ҳаво шароити оқибатида 3 нафар фуқарони яшин урган. Уларнинг бири вафот этган, икки фуқаронинг бирига тиббий ёрдам кўрсатилиб, амбулатор даволанишга рухсат берилган. Иккинчи фуқарога туман тиббиёт бирлашмасида малакали тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
«Ўз навбатида, фуқароларимиздан ноқулай об-ҳаво шароитида хавфсизлик чораларига амал қилишни сўраб қоламиз», дейилади хабарда.





