Қирғизистон—Тожикистон чегарасида содир бўлган зилзила кучи Фарғонада сезилди
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сейсмопрогностик мониторинг Республика марказининг хабар беришича, 26 октябрь куни Тошкент вақти билан 08:10 да Қирғизистон—Тожикистон чегарасида зилзила содир бўлди.
Маълум бўлишича, зилзила координаталари шимолий кенглик бўйича 39,49 градус, шарқий узунлик бўйича эса 71,75 градусни ташкил этган. Зилзила магнитудаси М=4,9, чуқурлиги 10 километр. Зилзила эпицентридан Тошкентгача масофа жанубий-шарқий йўналиш бўйича 292 километр бўлган.
Зилзила Ўзбекистон ҳудудида:
Фарғона: 276 километр, 2 балл.
Шунингдек, Гулистон, Жиззах, Самарқанд шаҳарларида 2 балл, Андижон шаҳрида 3 балл, Наманган шаҳрида эса 4 балл зилзила кучи сезилган.
Аввалроқ Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Фарғонада сезилгани ҳақида хабар берилганди.