Сурхондарёда Қизил китобга киритилган ўсимликнинг 611 тўпи кесиб кетилди
Сурхондарё вилоятининг «Боботоғ» давлат ўрмон хўжалигида ишловчи ходимларнинг ўз ишига совуққонлиги оқибатида 611 тўп «Тожик ковраги» ўсимлиги кесиб кетилди.

Вилоят прокуратураси ва Узун туман ИИБ томонидан назорат тадбирлари ушбу ўрмон хўжалигининг «Файзова» бўлими 6-айланма йўли 7-кварталининг «Арчабулоқ» массиви ҳудудида ўтказилган. Таъкидланишича, айнан мана шу ҳудудда тожик кавраги табиий равишда ўсади.
«Мазкур ҳолат юзасидан тегишлича, бирламчи ҳужжатлар тайёрланиб, табиатга етказилган зарар ҳисобланмоқда», дейилади хабарда.





