Булоқбошида 16 нафар эҳтиёжманд фуқарога Қизил Ярим ой жамияти томонидан 522 минг сўмдан ёрдам пули тарқатилди

Aндижон вилояти Булоқбоши туманида яшовчи 16 нафар якка ёлғиз, ижтимоий кўмакга мухтож фуқарога Қизил Ярим ой жамияти туман бўлими 522 минг сўмдан ёрдам пули ўтказиб берди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар қилди.

Фото: Булоқбоши туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Хабарга кўра, мазкур фуқароларнинг «Микрокредитбанк» туман бўлимида очилган пластик карталарига Қизил Ярим Ой жамияти туман бўлими маблағи ҳисобидан ҳар бирига 522 минг сўмдан моддий ёрдам пуллари ўтказиб берилди. Таъкидланишича, ушбу пластик карталар фуқароларга туман ҳокими бошчилигида топширилди.

Фото: Булоқбоши туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Aввалроқ Қизил Ярим ой жамияти Бухоро туманидаги 15 нафар ногирон ва ёлғиз кексаларга 8,5 миллион сўмлик ёрдам пули тарқатгани ҳақида хабар қилинганди.

Янгиликлар