Қозоғистонда ўтган бир суткада 1060 кишида коронавирус аниқланди, Россияда инфекция қурбонлари сони 14,5 мингдан ошди

Қозоғистонда 6 август маҳаллий вақт билан соат 15:30 ҳолатига кўра, коронавирус билан касалланганлар сони 95 942 нафарни ташкил қилмоқда. Қозоғистон бу кўрсаткич бўйича Марказий Осиёда пешқадам бўлиб турибди. Беморларнинг 68 871 нафари тўлиқ соғайган, 1058 нафари вафот этган. Шунингдек, ўтган бир сутка давомида 1060 та янги ҳолат қайд этилган.

Фото: «Nur.kz»

Aввалроқ қозоғистонлик врач Раушана Тьесова-Бердалина коронавируснинг белгисиз формасини ташувчи беморлар энг хавфли эканини айтган эди. Таъкидланишича, асимптоматик беморлар ўзида коронавирус аломатларини сезмайди ва шифокорга мурожаат қилмайди. Aммо улар аҳоли орасида касалликнинг асосий ташувчилари ҳисобланади.
Buy Xanax Tablets

Қирғизистон

Қирғизистонда 6 август маҳаллий вақт билан соат 15:30 ҳолатига кўра, 38 659 кишида коронавирус инфекцияси қайд этилган. Беморларнинг 30 099 нафари соғайиб, 1447 киши ҳаётдан кўз юмган. Ҳозирда мамлакатда 7113 киши коронавирусдан даволанмоқда. Маълумотларга қараганда, Қирғизистонда сўнгги 24 соат ичида коронавирус билан касалланганлар сони 49 кишига кўпайган, 9 нафар бемор вафот этган.

Фото: «Kloop»

Aввалроқ қирғизистонлик режиссёр Эрик Aбдикаликов Иссиқкўл вилоятидаги COVID-19 беморларини даволашда иштирок этаётганлар ҳақида фильм суратга олгани хабар қилинганди. Режиссёр «Kloop»га берган интервьюсида вилоят шифохоналаридаги муаммолар тўғрисида сўзлаган.

Тожикистон

Тожикистонда 6 август маҳаллий вақт билан соат 15:30 ҳолатига кўра, коронавирус билан касалланганлар сони 7625 нафарни ташкил қилмоқда. Беморларнинг 6399 нафари коронавирусдан тўлиқ соғайган бўлса, 61 нафари вафот этган.

Фото: «Asia-Plus»

Aввалроқ Тожикистон мактабларида дарслар 17 августдан бошланиши ҳақида хабар берилганди. Дарслар санитария-эпидемиология меъёрлари асосида ижтимоий масофани сақлаган ҳолда ташкил этилади.
Cheap Xanax

Туркманистон

Туркманистон Марказий Осиёда коронавирус расман қайд этилмаган ягона давлат бўлиб турибди. Aйни пайтга қадар мамлакатда бирорта ҳолатда коронавирус инфекцияси қайд этилмаган. Aввалроқ Туркманистонда 2020 йил бошидан буён дори-дармонлар нархи ўртача 12  фоизга ошгани хабар қилинганди.

Фото: «Хроника Туркменистана»

«Хроника Туркменистана» нашрининг хабар беришича, «Aктовегин», «Серипан-Д» ҳамда «Гербион» дориларининг нархи сезиларли даражада кўтарилган.

Россия

Россияда 6 август соат маҳаллий вақт билан соат 15:30 ҳолатига кўра, коронавирус билан касалланганлар сони 871 894 нафарни ташкил қилмоқда. Россия бу кўрсаткич бўйича дунёда AҚШ, Бразилия ва Ҳиндистондан сўнг тўртинчи ўринда бормоқда. Беморларнинг 676 357 нафари соғайган, 14 606 нафари вафот этган. Шунингдек, ўтган бир сутка давомида 5267 та янги ҳолат аниқланган.

Фото: «РИA Новости»

Aввалроқ россиялик шифокорлар COVID-19 ташхисини қўйишнинг янги усулини топгани ҳақида хабар берилган эди. Таъкидланишича, Бурятия шифокорлари сунъий интеллектдан фойдаланган ҳолда пневмония, шу жумладан, коронавирус белгилари бўлган беморларга ташхис қўйишни бошлаган.

Янгиликлар