Қамчиқ довонида яна юк машинаси ёниб кетди

Қамчиқ довонида 5 ноябрь куни соат 13:30 ларда юк машинаси ёниб кетди. Бу ҳақида ЙҲХБ матбуот хизмати хабар берди.

Унга кўра, ёнғин довон ҳудудидан ўтувчи А-373 автомобиль йўлининг 258-километрида Тошкент—Водий йўналишида ҳаракатланиб келаётган юк автомобилининг носоз олд ғилдираги чиқиб кетиши натижасида келиб чиққан.

Ҳодиса натижасида тан жароҳати олганлар йўқ. Қамчиқ довони бўйича ЙПХ отряди ва ФВВ ходимлари ҳолатни тўлиқ назоратга олган. Ушбу йўналишда ҳаракат ёнғин ўчирилгунча вақтинча тўхтатилган.

Аввалроқ, худдий шундай автоҳалокат бўлгани ҳақида хабар берган эдик.

Ўзбекистон