Қамчиқ довонида юк автомобили ёниб кетди

Қамчиқ довонида қисқа туташув сабаб юк автомобили ёниб кетди. Довон йўлида ҳаракат вақтинчалик тўхтатилди. Бу ҳақида Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар қилди.

Ҳодиса 3 ноябрь куни соат 14:30 ларда Қамчиқ довони ҳудудидан ўтувчи А-373 автомобиль йўлининг 226-километрида Водий-Тошкент йўналишида келаётган юк автомобилида қисқа туташув сабабли ёнғин юзага келди.

Ҳозирда ФВВ ходимлари томонидан ёнғинни ўчириш чоралари кўрилмоқда. Ҳаракат хавфсизлиги ЙПХ ходимлари томонидан тўлиқ таъминланмоқда, дейилади хабарда.

Ҳодиса оқибатида жароҳат олганлар йўқ. Довон йўлида вақтинчалик ҳаракат тўхтатилган. Ёнғин ўчирилгач, ҳаракат тўлиқ очилиши маълум қилинди.

Ўзбекистон