Ўзбекистонда 16 апрель куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди
16 апрель кундуз куни республика бўйича кам булутли, қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда «Ўзгидромет» маълум қилди.
Хабарга кўра, шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво 22-27 даража илиқгача, жануб ва чўл ҳудудларида 30 даража илиқгача исийди.
Қайд этилишича, пойтахтда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат 23-25 даража илиқ бўлади.
Шунингдек, республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Тошкент ва Наманган вилоятларида 2000 м дан юқорида қор кўчиши хавфи бор. Ҳарорат 14-19 даража илиқ атрофида бўлади.