Самарқанд ҳокими вилоятдаги раҳбарлар 10 кун ишга пиёда қатнашини таклиф қилди

Самарқанд вилоят ҳокими Эркин Турдимов вилоятдаги раҳбарлар 10 кун ишга пиёда келиб-кетишини таклиф қилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Фото: «Tez News»

Маълум қилинишича, Самарқанд вилоят ҳокими Эркин Турдимов вилоятдаги давлат органлари раҳбарлари иш жойига пиёда ёки жамоат транспортида қатнашини таклиф қилган. Вилоят раҳбари 11 ноябрь, чоршанба кунидан 21 ноябрь, шанба кунигача шу тартиб амал қилишини таъкидлаган.

«Мен ўзим шу тартибда ишга келиб-кетаман, хизмат машинам ҳокимиятда туради. Кун давомида бирор-бир туманга чиқадиган бўлсам, машинадан фойдаланаман. Кечқурун яна машинани ҳокимият гаражида қолдириб, уйга пиёда ёки жамоат транспортида кетаман», — деган Эркин Турдимов.
https://boomchampionstt.com/syhai7p

Бундан ташқари, ҳоким ишга пиёда ёки жамоат транспортида келиб-кетиш аҳоли орасидаги ҳолатдан хабардор бўлишга имконият яратишини таъкидлаган.

«Бу, аввало, саломатлигимиз учун, қолаверса, аҳолига шахсий ибратимиз бўлади. Яна бир томони – пиёда ёки жамоат транспортида юрсак, кўпроқ одамлар орасида бўламиз, жойлардаги реал ҳолатдан хабардор бўламиз», — дея таъкидлаган вилоят ҳокими.
https://sensevirtual.com/2xjflz0el

Мавзуга доир: Йўловчи ташиш хизматини ўрганиш учун Самарқандда ҳоким ўринбосарлари 1 ҳафта автобусда юради

Аввалроқ Эркин Турдимов пандемияни баҳона қилиб, халқ билан мулоқотнинг йиғиштириб қўйилгани оқибатида фуқаролар ҳокимликка ишонмай қўйганини айтгани ҳақида хабар берилган эди. Шунингдек, вилоят ҳокими уй хизматчилари қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиши учун уларни ўқитадиган ташкил этиш кераклигини таъкидлаганди.

Янгиликлар