Самарқандда 11 август куни ҳаво бир оз булутли бўлади
«Ўзгидромет» 11 август, сешанба куни Самарқанд вилоятида кузатиладиган об-ҳаво маълумотини тақдим этди.
Маълум қилинишича, шу куни Самарқандда ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди.
Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7—12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 18—23 даража илиқ, кундузи 30—35 даража иссиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7—12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10—15 даража илиқ, кундузи 19—24 даража иссиқ бўлади.
Аввалроқ ҳафта давомида мамлакатда қандай об-ҳаво кузатилиши ҳақида хабар берилган эди.