Самарқандда 12 августдан бошлаб карантин чекловлари босқичма-босқич юмшатилади

Самарқанд вилоятида эпидемияга қарши курашиш фавқулодда курашиш комиссиясининг йиғилиш баёни маълум қилинди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Унга кўра, 12 августдан бошлаб санитария-эпидемиологик назорат бошқармаси назорати остида қуйидагиларга рухсат берилди:

автотранспорт воситаларининг стикерсиз ҳаракатига;

умумий овқатланиш объектлари фаолиятига (банкетлар ва бошқа оммавий тадбирларни ўтказмаслик, иш фаолиятини 8:00 дан 20:00 гача ташкил этиш, оралиқ ижтимоий масофани сақлаш, бир стол атрофида 4 кишидан кўп бўлмаган мижозларни жойлаштириш, ходимларнинг тиббий ниқоб ва тиббий қўлқопда бўлиш, ҳар бир мижоздан кейин стол ва бошқа жиҳозларнинг юза қисми дезинфекция воситалари билан тозаланиши);

ноозиқ-овқат маҳсулотлари чакана савдо дўконлар ва заргарлик дўконлар фаолиятига;

сартарошлик ва гўзаллик салонлар фаолиятига;

меҳмонхоналар фаолиятига (кастерлар ва меҳмон уйлари бундан мустасно);

очиқ сунъий қопламали спорт ўйингоҳлари, спорт секциялари, тўгараклар, спорт заллари ва бошқа фитнес клублар фаолиятига;

таълим марказлари тўгараклари, нодовлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятига.

Мазкур муассасалар ва тадбиркорлик объектлари фаолиятини йўлга қўйишда белгиланган шартларга амал қилиниши шарт. Aкс ҳолда, уларга нисбатан қатъий чоралар кўрилади.

Aввалроқ, Шавкат Мирзиёев карантин талабларини босқичма-босқич юмшатиш муҳимлигини таъкидлагани ҳақида хабар берилган эди. Фарғонада 11 августдан бошлаб вилоят ҳудудидаги умумий овқатланиш объектлари, жумладан, ошхона, чойхона, ресторан ва кафелар фаолиятига рухсат берилди.

Янгиликлар