Президентлик сайловига оид низомлар қабул қилинди

14 апрель куни Марказий сайлов комиссиясининг мажлисида Ўзбекистон Президенти сайловига оид қатор низомлар қабул қилинди. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссиясининг матбуот хизматига асосланиб Qalampir хабар бермоқда.

Фото: gazeta.uz

Хабарга кўра, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи округ ва участка сайлов комиссияларининг фаолияти тартибини белгилаб берувчи ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзодни қўллаб-қувватловчи имзоларни тўплаш ва имзо варақалари тўғри тўлдирилганлигини текшириш тартиби, Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларнинг сайловолди ташвиқотини олиб бориш тартибига доир низомлар қабул қилинган.

Қайд этилишича, асосий тадбирлар дастурида сайлов жараёнига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш, ушбу жараёнда ахборот-тушунтириш ишларини ташкил этиш ва сайловга тайёргарлик жараёнини коронавирус пандемияси шароитини ҳисобга олган ҳолда ўтказиш бўйича аниқ вазифалар белгиланган.

Шунингдек, Марказий сайлов комиссиясининг ваколатларига тааллуқли бошқа айрим масалалар ҳам кўриб чиқилган.

Аввалроқ, Сайловлар қачон ўтказилиши маълум қилинган эди.

Янгиликлар