Сергелида 39 ёшли аёл 4-қаватдан ўзини ташлаб, жонига қасд қилиши оқибатида воқеа жойида ҳалок бўлди

Тошкент шаҳри Сергели туманида 1981 йилда туғилган 39 ёшли аёл кўп қаватли уйнинг тўртинчи қаватидан ўзини ташлаб, воқеа жойида ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Бу кун» ахборот дастурида хабар берилди.

Хабарга кўра, воқеа марҳума яшайдиган Сергели тумани 4-даҳаси 6-хонадонда, тахминан, соат 22:30 ларда содир бўлган. Маълум қилинишича, аёл мазкур хонадоннинг 2-қаватида яшаган. Марҳуманинг қўшниси машина сигнализациясини эшитгандан сўнг кўчага чиққани, ерда ётган аёлни кўриб, дастлаб танимаганини билдирган. Унинг сўзларига кўра, марҳума институтни битирган.

 «Охирги марта гаплашганимизда магазинда фаррош бўлиб ишлаётганини айтганди. Институтни битирган қиз эди», — дейди марҳуманинг қўшниси.

Маҳалла оқсоқоли эса аёл билан гаплашганида муаммоси йўқлини билдиргани, нима сабабдан марҳума жонига қасд қилганини билмаслигини айтган. Шунингдек, оқсоқолнинг сўзига кўра, марҳума ёлғиз яшарди ҳамда наъмунали оилалардан бири бўлган.

Аввалроқ Бухорода қайнатасининг фоҳишаликда айблаб, доимий зулмларига чидолмаган келин устига бензин сепиб, ўзини ёқиб юбориши оқибатида вафот этгани ҳақида хабар берилган эди. Кейинчалик Таиландда 22 ёшли ўзбекистонлик шаршарадан пастга қулаши оқибатида ҳамда Наманганда икки севишган ота-онасини қўрқитиб қўйиш мақсадида бир-бирини пичоқлаганидан сўнг қиз вафот этгани маълум қилинди.

Янгиликлар