Шаҳрисабзда йилига 7,5 минг тонна ип-калава ишлаб чиқарувчи корхона фаолияти йўлга қўйилди (фото)

Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳрида Япония давлати технологиялари асосида йилига 7,5 минг тонна ип-калава ишлаб чиқарувчи корхона фаолияти йўлга қўйилди. Бу ҳақда «Tez News» мухбири Шоҳруҳ Ҳайдаров хабар берди.

Фото: «Tez News»

Корхона таъсисчиси Даврон Вохобовнинг сўзларига кўра, корхонада йилига 7,5 минг тонна аралаш ип-калава, 1000 тонна хом трикотаж полотно ишлаб чиқарилади. Унинг айтишича, лойиҳа ишга туширилиши натижасида 250 та янги иш ўринлари яратилган.

Фото: «Tez News»

Президент Шавкат Мирзиёев 12 ноябрь куни Қашқадарё вилоятига ташрифи давомида ушбу корхона — «Oqsaroy Vortex» масъулияти чекланган жамиятида синтетик аралашмали ип ва мато ишлаб чиқариш жараёни билан танишган. Шунингдек, корхонадаги ишлаб чиқариш жараёнларини, ип ва тайёр мато намуналарини кўздан кечирган ҳамда тегишли кўрсатмалар берган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: «Tez News»

Қайд этилишича, корхона сунъий толадан ип-калава ишлаб чиқарувчи Ўзбекистондаги биринчи лойиҳа ҳисобланади. Бу ерда «Oqsaroy Group» компанияси таркибига кирувчи «Shahrisabz Textile» ва «Oqsaroy Textile» корхоналари ташкил этилган бўлиб, уларда умумий қиймати 54 миллион доллар бўлган 3 та лойиҳани босқичма-босқич амалга ошириш, 1 минг 610 та иш ўрни яратиш, йилига 22 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилиш белгиланган.

Фото: «Tez News»

Фото: «Tez News»

Фото: «Tez News»

Фото: «Tez News»

Фото: «Tez News»

«Корхонамизнинг анъанавий ип-йигирув корхоналаридан асосий фарқи – бу ерда Япониянинг «Murata» компаниясида ишлаб чиқарилган «Vortex» технологияси ўрнатилган. Ушбу технологиянинг афзаллиги калава ип тўқилаётганда тола марказлашган ҳаво босими орқали ўтказилади. Натижада ипнинг тукдорлиги камаяди, сифати ортади. Суниъй толамиз пахтадан 20 фоизга арзон, лекин тайёр маҳсулот ундан 30 фоизга қиммат. Сабаби биз ишлаб чиқариладиган толада бўёқ кам ишлатилади ҳамда ўзининг сифати, нарҳи билан бошқа материаллардан анча фарқ қилади», — дейди корхона таъсисчиси Даврон Воҳобов.

Фото: «Tez News»

Маълумотларга кўра, корхонанинг ишлаб чиқариш қуввати йилига:

  • 3000 тонна калава-ип;
  • 5500 тонна сунъий толадан калава-ип;
  • 3500 тоннатрикотаж матодан иборат.

Ҳозирда лойиҳа бўйича қурилиш ишлари тўлиқ бажарилиб, унда Германия, Швейцария, Япония, Хиндистон ва Туркия давлатларидан дастгоҳлар ва асбоб-ускуналар келтирилган ҳамда тўлиқ ўрнатилган. Бундан ташқари, 2021 йилда қўшимча ишга тушадиган лойиҳа натижасида 700 та янги иш ўрни яратилади.

Аввалроқ Сардобада 500 кишини иш билан таъминловчи текстиль корхонаси иш бошлагани ҳамда Балиқчида 450 кишини иш билан таъминлайдиган ип-калава корхонаси очилгани ҳақида хабар берилган.

Янгиликлар