Сардобада 500 кишини иш билан таъминловчи текстиль корхонаси иш бошлайди (фото)
Шавкат Мирзиёев Сирдарё вилоятига ташрифи мобайнида Сардоба туманидаги «Сардоба Оқсарой текстиль» корхонаси фаолияти билан танишгани маълум қилинганди. Мазкур корхона тўлиқ ишга тушгандан сўнг 500 кишини иш билан таъминланади, дея дея хабар берди «Tez News» мухбири Шоҳруҳ Ҳайдаров.
Лойиҳа қиймати 3,5 миллион доллар бўлган тикув трикотаж маҳсулотларини ишлаб чиқарадиган «Oqsaroy klaster» МЧЖ томонидан йилига 1,4 миллион дона тайёр мато ва кийимлар тайёрланади.
«Сардоба туманидаги бўлиб ўтган офатдан 10—15 кундан кейин ишчи гуруҳ тузилди. Биринчи навбатда аҳолини уй-жой ва иш билан таъминлаш режаси қўйилди. Мана, 3 ойда қуриб битказилган корхонда 500 кишини иш билан таъминланади. Ҳозирда 230 нафар киши тест режимида ишга қабул қилинган бўлса, бир ой ичида бу натижа 600 нафаргача етказишни мақсад қилганмиз. Тест режими нима дегани? Aвваламбор, бу ердаги аҳолида тажриба йўқ. Яқин ҳудудлардаги малакаси бор ишчиларни олиб келиб, бир кишига 10-15 кишини бириктириб, аҳолига иш ўргатяпмиз. Aҳоли билан гаплашиб, бошланишига маош учун 800 минг сўмга келишдик, Кейинчалик, 1,5-2 миллион сўмгача кўтарамиз. Шунингдек, фуқароларнинг ишга мослашиб олишлари учун декабр ойигача беш кунлик иш куни этиб белгиладик», — дейди корхона таъсисчиси Даврон Ваҳобов.
Давлат раҳбари Сардобага ташрифи давомида бу ерда фаолият бошлаган хотин-қизларни янги уй ва иш жойлари билан табриклаган. Шу ерда тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш, енгил саноатда қўшимча қиймат занжирини яратиш бўйича лойиҳалар тақдимоти ўтказилган.
Мавзуга доир: Шавкат Мирзиёев Сирдарёдаги йилига 3,5 млн долларлик маҳсулот ишлаб чиқариш қувватига эга корхонага борди
Маълумотларга кўра, Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз, Яккабоғ туманларида етиштирилган пахта қайт ишланиб, ип-калава ҳолатига келтирилади. Бу ерда эса ана шу толалардан мато тайёрланади ва уларга ранг бериш учун Тошкент шаҳрига етказилади, Шундан сўнг, тайёр материаллар яна мазкур фабрикага қайтарилиб, улардан тайёр кийим-кечак тайёрланади.
Таъкидланишича, йиллик 15 минг тонна толадан чиқадиган барча ип-калава ип ёки мато ҳолатида бўялади. Бунинг учун эса Таиланддан махсус ускуна ва аппаратлар буюртма қилинган. Корхонага жами 25 миллард сўмлик, жумладан Туркия давлатидан ускуналар олиб келинган ва бугунги кунда монтаж ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга доир:
Фоторепортаж: Сардобада 37 та кўп қаватли уй қуриб битказилди
Сардобадаги талафотдан сўнг «Дўстлик» маҳалласида 92 та уй-жой қайта тикланди
Аввалроқ Шавкат Мирзиёев Сирдарё вилоятига бориб, Мирзаобод туманидаги «Ҳақиқат» маҳалласига ташриф буюргани ҳамда «Янги Тошкент»ни бориб кўргани ҳақида хабар берилганди.