Шавкат Мирзиёев Шимолий иқтисодий ҳамкорлик II халқаро форумида иштирок этади

Президент Шавкат Мирзиёев Корея президенти Мун Чже Иннинг таклифига биноан 30 октябрь куни Сеул шаҳрида видеоанжуман шаклида бўлиб ўтадиган Шимолий иқтисодий ҳамкорлик иккинчи халқаро форумида иштирок этади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.

Хабарга кўра, тадбир кун тартибидан коронавирус пандемияси оқибатларини биргаликда енгиб ўтиш ва халқаро шерикликни кенгайтириш масалалари ўрин олган. Шавкат Мирзиёев нутқида минтақавий сиёсатнинг энг долзарб масалалари ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболларига тўхталиб ўтади.

Қайд этилишича, форумда Ўзбекистон ва Жанубий Корея етакчилари билан бир қаторда Россия, Қозоғистон, Туркманистон, Мўғулистон президентлари ва бошқалар иштирок этади.

Aввалроқ Шавкат Мирзиёев Туркия миллий мудофаа вазири Ҳулуси Акарни қабул қилгани ҳамда Ўзбекистон АҚШнинг «Хотин-қизлар иқтисодий ҳуқуқлари ва имкониятларини кенгайтириш бўйича ҳаракатларга даъвати» форумида иштирок этгани ҳақда хабар қилинганди.

Янгиликлар