Шофирконда 29—30 октябрь кунлари газ таъминоти вақтинча тўхтатилади

Бухоро вилояти Шофиркон туманининг айрим ҳудудларида 29 октябрь соат 15:30 дан 30 октябрь соат 18:00 га қадар табиий газ етказиб бериш тўхтатилади. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Шофиркон туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Таъкидланишича, «Ҳудудгаз Бухоро» газ таъминоти филиалига қарашли «Шофирконтумангаз» газ таъминоти бўлими, «Зирабулоқ» магистраль газ қувурлари бошқармасининг 26 октябрдаги факсограммасига асосан «Газли—Чимкент» магистраль газ қувурининг 94 километри «Оғитма» кўлига бориб қуйилувчи коллектор билан кесишган. Шу сабабли магистраль газ қувурининг ҳаводан ўтган нуқсонли қисмини алмаштириш режалаштирилган.

Шу муносабат билан 29 октябрь куни соат 15:00 дан 30 октябрь куни соат 18:00 га қадар «Шофиркон-1» ва «Шофиркон-2» газ тақсимлаш тармоқларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.

Аввалроқ Бухоро вилоятининг айрим ҳудудларида 23 октябрь куни табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилгани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар