Жаҳонгир Отажонов саҳна ижроси вақтида кийган поябзали билан мухлисларининг эътиборини тортди
Ижодкорнинг ташқи кўриниши Интернет фойдаланувчилари томонидан танқидга учрамади.
Сўнгги вақтларда хонанда Жаҳонгир Отажоновнинг образлари флйдаланувчилар орасида кенг муҳокама қилинмоқда. Гап шундаки, бир сафар у тўй меҳмонлари қаршисига жинси куртка, спорт учун мўлжалланган иштон ва улкан кроссовкаларда чиққан эди.
Яқинда ижрочи саҳнадаги либоси билан мухлисларини яна ҳайратда қолдирди. Унинг тўйга кийиб чиққан қишки поябзали мухлислар эътиборини ўзига тортди.
Айтиш лозимки, изоҳдагилар унинг танловини танқид қилишмади, аксинча, хонанда ўз ижоди ва саҳна чиқишидан ҳузур олаётганини қайд этишди.