Яна бир тарихий фильм катта экранларга чиқиш арафасида
8 майдан юртимиз кинотеатрларида Кинематография агентлиги буюртмасига биноан яратилган «Мерос» фильми томошабинлар эътиборига ҳавола этилади
Фильмда бош ролларни Фотиҳ Насимов ва сўнги пайтларда бир неча роллари билан томошабинлар назарига тушган маҳоратли актриса Ойсанам Юсуповалар ижро қилган
Унда ўзбек ва қозоқ халқлариниг қадимий дўстлиги, анъаналари ҳақида ҳикоя қилинади. Фильмда қозоқ йигити одатларига кўра, Айгулни олиб қочиб кетади ва унга уйланади. Вақт ўтиб уруш сабаб Айгул турмуш ўртоғидан ажралади. Сўнгра ўзбек йигити Бахшуллони учратиб қолади. Хўш, Бахшулло ва Айгулнинг кейинги тақдирига қизиққан бўлсангиз, фильмни ўзингиз кўрганингиз маъқул!
Янги кинокартина ўзбек ва қозоқ томошабинларига бирдек манзур бўлишига шубҳа йўқ.
Ижодий жамоага келадиган бўлсак, фильм сценарий муаллифи ва режиссёр Ҳилол Насимов, постановкачи оператор Ҳусан Алиев, композитор Дмитрий Янов-Яновский, постановкачи рассом Фазлиддин Турдиев
Яна ролларда Рустам Каримов, Мунаввара Абдуллаева, Ғайрат Ҳусайинов, Бобур Айтбагамбетов ва бошқалар.
реклама ҳуқуқи асосида