Тошкент шаҳрининг айрим кўчаларида 8 ноябрь куни транспорт ҳаракати чекланади

Тошкент шаҳрида 8 ноябрь, якшанба куни дуатлон бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказилиши муносабати билан шу куни соат 07:00 дан 13:00 гача шаҳарнинг айрим йўл қисмларида ҳаракатланиш чекланади. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: «Tez News»

Шу муносабат билан  Тошкент шаҳрининг қуйидаги кўчаларида транспорт қатнови чекланади:

  • Қоратош кўчаси —Самарқанд Дарвоза (Samarqand Darvoza СКМ) кўчасидан Халқлар дўстлиги майдони йўналишида;
  • Ислом Каримов шоҳ кўчаси — Олмазор («Ўзбекистон» метро бекати) кўчасидан Халқлар Дўстлиги майдони йўналишида;
  • Бобур кўчаси — Ўрикзор (Ўзбек тили ва адабиёти университети, «Ракат» маҳалласидан чиқиш) кўчасидан;
  • Спорт тадбирлари ўтказиладиган бутун йўналиш. Ўз ичига Ислом Каримов, Фурқат, Сеул, Бунёдкор кўчаларининг қисмларини олади (Сеул кўчасидан Ислом Каримов шоҳ кўчасигача бўлган қўшимча йўл).

Аввалроқ Самарқанд шаҳрининг айрим кўчаларида транспорт ҳаракати вақтинча чеклангани ва Пахтачида қўмондонлик-штаб ўқув машқлари ўтказилиши сабаб Истиқлол кўчасида транспорт қатнови маълум муддат ёпилгани хабар берилган.

Янгиликлар