Самарқанд шаҳрининг айрим кўчаларида транспорт ҳаракати вақтинча чекланади

Олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари ўтказилиши муносабати билан 2—12 сентябрь кунлари транспорт воситалари учун Самарқанд шаҳрининг айрим кўчаларида ҳаракат вақтинчалик чекланади. Бу ҳақда вилоят ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ матбуот хизмати

Маълум қилинишича, қуйидаги кўчаларда барча турдаги транспорт воситалари ҳаракати 11 кун давомида тўхтатилади:

  • Саттепо массиви Туркистон кўчасининг Туризм коллежи олдидаги туташмасидан 5-кичик ҳудуд (микрораён)га кириш йўли туташмасигача;
  • Кимёгарлар қўрғони Умид кўчасининг Зиёлилар кўчаси билан кесишган чорраҳасидан Маданият саройининг олдигача бўлган қисмида;
  • Ислоҳот кўчасининг Рудакий кўчаси билан кесишмасидан «Локомотив» стадионининг кириш қисмигача;
  • Депо кўчасининг Aрман кўчаси билан туташмасидан «Локомотив» стадионининг кириш қисмигача.

Aввалроқ Самарқандда абитуриентлар учун 12 та махсус автобус линияси ташкил этилиши ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, вилоятда олий таълим муассасаларга кириш имтиҳонлари учун 383 нафар назоратчи танлаб олингани хабар қилинган.

Янгиликлар