Самарқандда абитуриентлар учун 12 та махсус автобус линияси ташкил этилади

Самарқанд вилоятида тест синовлари вақтида абитуриентлар учун 12 та махсус автобус линияси ташкил этилади. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ички ишлар бошқармаси маълум қилди.

Хабарга кўра, имтиҳон кунлари автобуслар ҳаракати соат 05:00 дан бошланади ва фақат абитуриентларга хизмат кўрсатади.

Самарқанд шаҳрининг 12 та ҳудудида 2—12 сентябрь кунлари абитуриентлар учун махсус автобус линиялари ташкил этилиб, 11 кун давомида автобуслар соат 05:00—21:00 оралиғида абитуриентлар учун ҳаракатланади. Жумладан, Булунғур—Шоҳи Зинда йўналишида ҳам ҳаракатланувчи мазкур автобуслар фақат абитуриентлар учун хизмат кўрсатади.

Аввалроқ Ургутда кириш имтиҳони кунлари ҳаракати соат 05:00 дан бошланадиган автобуслар фақат абитуриентларга хизмат кўрсатиши ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Наманганда имтиҳон кунлари абитуриентлар учун ташкил этиладиган автобуслар қайси манзилдан ҳаракатланиши маълум қилинганди.