Наманганда имтиҳон кунлари абитуриентлар учун ташкил этиладиган автобуслар қайси манзилдан ҳаракатланиши маълум бўлди

Наманган вилоятида имтиҳон кунлари абитуриентлар учун ташкил этиладиган автобуслар қайси манзилдан ҳаракатланиши маълум бўлди. Бу ҳақда вилоят ички ишлар бошқармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, Наманган вилоятидаги тест синовлари «Баркамол авлод» спорт мажмуаси, Ички ишлар вазирлигига қарашли «Динамо» ўйингоҳи, «Навбаҳор», «Умид» стадиони ҳамда Тўрақўрғон туманида жойлашган «Ёшлик» стадионларида бўлиб ўтади.

Вилоят ҳокимлиги томонидан коронавирус пандемияси сабабли туман ҳудудларида яшовчи абитуриентларга қулайлик яратиш мақсадида икки сменада қатновчи йўналишсиз автобуслар ташкил этилди. Ушбу автобуслар абитуриентларни тест бўладиган ҳудудга олиб келиб, тест жараёни якунига етгач яшаш манзилларига етказади.

Бунинг учун 1 сменадаги абитуриентлар имтиҳон куни соат тонгги 04:00 да ўз туманидаги белгиланган ҳудудга етиб бориши сўралади. Aвтобус 05:00 да ҳаракатланади. 2 сменадаги абитуриентлар эса соат 13:00 да белгиланган жойга етиб бориши сўралади. Aвтобус эса соат 14:00 да тес топшириш ҳудудига етиб боради.

Aбитуриентлар автобусга чиқиш учун қуйидаги манзилларга етиб бориши лозим:

  • Косонсой туман марказий ўйингоҳи;
  • Чус туман автошоҳбекати;
  • Поп туман маданият саройи;
  • Мингбулоқ туман ҳокимлик биноси;
  • Тўрақўрғон туман ҳокимлик биноси;
  • Наманган туман ҳокимлик биноси;
  • Уйчи туман ҳокимлик биноси;
  • Учқўрғон туман ҳокимлик биноси;
  • Чортоқ туман ҳокимлик биноси;
  • Янгиқўрғон туман ҳокимлик биноси;
  • Норин туман ҳокимлик биноси;

Эслатиб ўтамиз, Ургутда кириш имтиҳони кунлари ҳаракати соат 05:00 дан бошланадиган автобуслар фақат абитуриентларга хизмат кўрсатади.

Янгиликлар